Косонсой тумани тиббиёт бирлашмасида Муқаддас Рамазон ойида эзгу амалларни рўёбга чиқаришга алоҳида урғу берилмоқда. Яқинда бир гуруҳ соғлиқни сақлаш ходимларини тантанали равишда нафақага кузатишга бағишланган маросим бўлиб ўтди. Тадбир туман тиббиёт бирлашмаси ва соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан уюштирилди.
25 нафар шифокор, ҳамшира, кичик тиббиёт ходими, уста ва чилангарларга алоҳида илтифот кўрсатилиб, уларнинг ҳар бирига эсдалик совғалари тарқатилди. ТТБ бошлиғи Шерали Раҳимов, касаба уюшмаси қўмитаси раиси Саломатхон Саркаровалар тадбир қатнашчиларига узоқ йиллар давомидаги самарали хизматлари учун миннатдорчилик изҳор қилиб, маъмуриятнинг "Ташаккурнома"сини топширдилар. Меҳнат фахрийлари Ҳакимахон Дадахонова, Ҳизира Муҳаммадиева ва бошқалар юксак эҳтиром учун миннатдорчилик изҳор қилишди.
Абдулла ҒОЗИЕВ.