Наманганда ҳам мамлакатимиз миқёсида 19-24 апрель кунлари ўтказилган дегельминтизациянинг биринчи босқичи уюшқоқлик билан амалга оширилди.
Бу муҳим тадбир олдидан Наманган шаҳридаги 31-мактабда кўргазмали семинар ташкил этилди. Унга вилоят СЭО ва ЖСБ, соғлиқни сақлаш, ҳалқ таълими, мактабгача тарбия бошқармаларининг соҳага дахлдор мутахассислари таклиф этилди.
Дастлаб паразиталогия бўлими ва лабораторияси мудири, тиббиёт фанлари номзоди Зокиржон Абидовнинг мазкур муҳим тадбирнинг аҳамияти ҳақидаги маърузаси тингланди. Семинар қизғин савол-жавобларга бой бўлди.
Бу муҳим тадбирнинг иккинчи босқичи жорий йилнинг кузида ўтказилади.
Наманган СЭО ва ЖСБ ахборот хизмати.