Наманган шаҳридаги "ANAMED" клиникасида клиника таъсисчиси, Олий Мажлис Сенати аъзоси Носирбек Абдуллаханов ташаббуси билан яна бир хайрли тадбир ўтказилди.

Вилоятда аёллар саломатлигини муҳофаза қилиш, уларда учрайдиган айрим касалликларнинг олдини олиш мақсадида ҳиндистонлик таниқли шифокор доктор Пандев С. Малхотра томонидан кўкрак бези саратони касаллигига чалинганлар учун бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.

Куннинг биринчи ярмида "ANAMED" клиникасида кўплаб аёллар бепул текширувдан ўтказилди. Хорижлик мутахассис уларга тиббий маслаҳатлар берди. Куннинг иккинчи ярмида эса сенатор Носирбек Абдуллаханов ва хорижлик мутахассис Наманган вилоят онкология диспансерига ташриф буюришди. Малакали мутахассис бу ерда даволанаётган бемор аёлларнинг саломатлигини кўрикдан ўтказди, керакли маслаҳатларни берди.

- Мақсадимиз - аёллар саломатлигини самарали муҳофаза қилиш ва бу йўлда янада кўплаб хайрли тадбир ва лойиҳаларни ўтказиш, - дейди Носирбек Абдуллаханов.

Санжарбек ҲАМИДОВ.