Стол теннисидан кейинги ўринларни врач Абдунаби Эшонжонов ва ўрта тиббиёт ходими Дилшод Камолов эгаллади. Ушбу спорт тури аёллар ўртасида ҳам анча оммалашган экан. Ҳамшира Дилором Файзиева барча рақибларидан устун келди. Ўрта тиббиёт ходимлари Ноила Содиқова ва Ирода Тожибоевалар эса 2- ва 3-ўринларни банд этишди.
Шахмат ихлосмандлари баҳси ҳам ғоят қизғин кечди. Эркаклар ўртасида 2-ўринни Улуғбек Раҳмонов қўлга киритди. Аёллар мусобақасида эса врач Зиннура Нуриддинова ғолиб чиқди. Катта ҳамшира Самида Жамолова ва врач Дилором Маҳмудовалар ҳам совриндор бўлишди. Шашкачилар беллашувида кичик тиббий ходим Фотима Мақсудованинг қўли баланд келди. Ҳамшира Дилором Файзиева эса иккинчи, кичик тиббий ходим Роқия Иномова учинчи ўринга муносиб кўрилди.
Биринчилик совриндорларига диспансер маъмурияти ва касаба уюшма қўмитасининг диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Р. РАҲМАТУЛЛАЕВ,
диспансер бош врачи вазифасини бажарувчи.