Ҳурматли ҳамюртлар! 2021 йил 13 апрель, соат 12.00дан бошлаб Наманган вилоятида тез тиббий ёрдам хизмати учун барча чақирувлар ягона 103 қисқа рақами орқали қабул қилинади.
Янги алоқа тизими ишга туширилиши муносабати билан аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Наманган шаҳри, туманлар, қишлоқлар ва маҳаллалар, ҳатто чекка худудларидан тез тиббий ёрдам хизматига чақирувлар 103 қисқа рақами орқали амалга оширилади.
Чақирувларни ўз вақтида расмийлаштирилиши ва тезкор равишда тез тиббий ёрдам бригадаларига етказилишини таъминлаш мақсадида Сизлардан чақирув манзилини (шаҳар, туман, маҳалла, кўча, уй рақами) аниқ кўрсатган ҳолда ҳамда бемор фамилияси, исми, шарифини тўлиқ билдиришингизни сўраймиз.
РШТЁИМ Наманган филиали маъмурияти.