Машқ давомида дастлаб тиббиёт ходимларининг тўғри ҳаракатланиши ва назарий билимлари синалди. Амалий кўникмалар ҳосил қилиш, қидирув ва қутқарув ишларини бошқариш лаёқати, тиббиёт муассасаларининг мураккаб шароитларга шайлиги кузатилди.
Туман марказий ўйингоҳида ташкилланган табиий турдаги фавқулодда ҳолатларда кўп сонли жароҳатланганларнинг оммавий келиб тушиши, биринчи тиббий ёрдам ва шошилинч тиббий ёрдам бригадаларининг дала шароитидаги иш фаолияти, ҳушёрлиги, масъулиятлилиги, тартиб-интизомга қатъий риоя этган ҳолдаги тезкор ва фаол ҳаракатлари кўриб чиқилди.
Дала шароитидаги шифохонада тиббиёт ходимларининг малакалари ҳам имтиҳон қилинди. Унда қабул қилиш ва саралаш бўлими, таҳлил, травматология, амалиёт, боғлов, туғруқ бўлимлари, аёллар ва болалар госпиталлари, тиббий таъминот ва хўжалик бўлимлари ташкилланди ҳамда керакли тиббий анжомлар билан жиҳозланди. Шартли равишда жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилди.
Орифжон ЖЎРАБОЕВ,
2-махсус бўлим мутахассиси.