Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2021 йил тадбирлар режасига асосан Наманган ва Мингбулоқ туманларида қўмондонлик штаб-ўқув машқлари ўтказилди.
Ўқув машқи ғоясига кўра, Сейсмалогия хизматининг маълумотига асосан, Ўрта Осиё региони ҳудудида март ойининг учунчи декадасида ер ости плиталарини активлашиши натижасида вақти-вақти билан 2 - 4 баллик зилзилалар содир бўлди. Шунингдек, зилзила балининг кучайиши Наманган вилоятида 6-7 баллгача сезилди.
Натижада шартли равишда содир бўлган зилзила - одамлар ўлимига, маъмурий-ишлаб чиқариш биноларни, техналогик асбоб-ускуналарни, энергия таъминоти, транспорт коммуникациялари ва инфратузулма тизимларининг, ижтимоий йўналишдаги биноларнинг ва уй-жойларнинг турлича даражада бузулишига, ишлаб чиқариш ва одамлар ҳаёт фаолиятининг издан чиқишига олиб келди.
Ўқув машқининг асосий мақсади:
1. Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш ҳаракат режаларини текшириш;
2. Бошқарув органларини ҳамда Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат тизими тузилмаларининг фавқулодда вазиятларни олдини олиш, уларнинг оқибатларини бартараф этишдаги ҳамкорликда ҳаракат қилиш тажрибаларини ошириш ва мувофиқлаштириш;
3. Фавқулодда вазиятлар хавфи туғилганда ёки содир бўлганда аҳолини тўғри ҳаракат қилишга ўргатиш;
4. Бошқарув органлари ва раҳбарлар таркибини Фуқаро муҳофазаси вазифаларини, шунингдек фавқулодда вазиятларни бартараф этишда куч ва воситаларнинг мувофиқ равишда қўллашни ташкил этиш юзасидан амалий кўникмаларини ошириш ҳисобланди.
Ўқув машқи уч босқичда:
Биринчи босқичда: "Туманлар раҳбар органлари, ФВДқТ хизматлари, ташкилот, корхона ва муассасаларни "Юқори тайёргарлик" режимига ўтказиш";
Иккинчи босқичда: "Бошқарув органларининг ва ФВДқТ қуйи бўғини хизматларини "Фавқулодда вазият режими"га ўтказиш зилзила ва уни иккиламчи оқибатларини бартараф этишга қаратилган тадбирларининг бажариш";
Учинчи босқичда: "Авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни олиб бориш. Ўзаро ҳамкорлик ва ҳар томонлама таъминотни йўлга қўйиш" босқичларида ўтказилди.
ҚШЎМга Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда туман бўлимлари, Наманган ва Мингбулоқ туман ҳокимликлари, коммунал соҳа, жамоат тартибини сақлаш, тез тиббий ёрдам, автотранспорт хизматлари ҳамда ҳудудлардаги маҳалла аҳолисининг бир қисми жалб этилди.
Ўқув машқига жалб этилган куч ва воситаларни бошқариш мақсадида Наманган ва Мингбулоқ туманларида жойлашган марказий ўйингоҳида туман йиғма механизация ишлари командаси, "Кўчма озиқ-овқат ва савдо пункти", шунингдек, доимий тайёргарликдаги хизматлар куч ва воситаларининг кўргазмали саф кўриги ва шошилинч биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш отрядини (ОПМ) ёйилишлари ташкил этилди.
Шу билан бир қаторда туманлар ҳудудида ўтказилган қўмондолик штаб-ўқув машқлари давомида ҳудуддан оқиб ўтувчи Сирдарёда қирғоқ мустаҳкамлаш ишлари олиб борилди.
Наманган ва Мингбулоқ туманларида ўтказилган ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб ўқув машқида жами бўлиб 2938 нафар раҳбар, ишчи ходимлар ҳамда ишлаб чиқариш соҳасида банд бўлмаган аҳоли, 371 та махсус ва мухандислик техникалари жалб этилди.
Наманган ФВБ матбуот хизмати.