Маълумки, ҳозирги даврда жаҳон миқёсида информация етказишнинг энг тезкор ва самарали воситаси бу ижтимоий тармоқлардир. Ижтимоий тармоқлар янгиликларни тарқатишда оммавий ахборот воситалари - газета, журнал, радио ва телевидениени ортда қолдира бошлади. Бу тезкор ва оммабоп воситадан самарали фойдаланиш замоннинг зайли бўлиб қолди.
Хўш, вилоят соғлиқни сақлаш тизимида бу ғоят таъсирчан воситалар имкониятларидан қандай фойдаланиляпти? Сизларга маълум, Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг алоҳида веб-сайти бор, аҳоли учун мўлжалланган 3 та телеграм канали ишлаб турибди. Фейсбукда саҳифаси мавжуд. Яқин кунларда Инстаграмда ҳам саҳифа очилади. Аммо энг оммавийлашган тармоқ бу - телеграм месенжеридир.
Бироқ, телеграм мессенжеридан самарали фойдаланилмаяпти. Оммавий телеграм каналларининг таъсир кучи мақсадга мувофиқ бўлиши учун эса аввало обуначилар сафини кенгайтириш керак. Қиёслаш учун қайд этиш жоизки, тизимдагиларнинг атиги 20 фоизи ҳам бошқарма телеграм каналларига аъзо эмаслар. Шу боис ҳам ВССБ телеграм каналлари ҳақида яна бир бор тушунча беришни лозим топдик.
1. ©https://t.me "Salomatlik saboqlari"
Namangan viloyati sog`liqni saqlash boshqarmasining tibbiy-maslahat kanali ©https://t.me/joinchat/
"Salomatlik saboqlari" телеграм канали энг оммавийлашган канал бўлиб, унинг обуначилари сони ўтган йили 15 минг кишидан ўтганди. Мазкур каналда соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинади, соғлом ҳаёт кечириш ва турли касалликлардан сақланиш бўйича тиббий маслаҳатлар бериб борилади. Бот орқали фикр ва мулоҳазалар ҳам ўрганилади.
2. https://t.meҒshifokorvahayot "Shifokor va hayot/
Shifokor va hayot телеграм канали информацион-маърифий канал бўлиб, ўта тезкор ва муҳим хабарлар бериб борилади. Интернетдаги барча ОАВ ва ижтимоий тармоқлар Наманган тиббиётига оид шошилинч хабарларни мазкур каналдан кўчириб олиб тарқатишади.
3. https://t.me/nvssbuz."Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси". Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг расмий телеграм канали©
https://t.me/joinchat/AAAAAE30kVa1Vsh4S_hQ3g
"Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси" номи билан юритилаётган мазкур телеграм каналида ўта жиддий, тезкор ва муҳим аҳамиятга эга хабарлар тарқатилади. Афсуски, бу телеграм каналининг оммавийлашуви қийин кетяпти. Зеро, бу канал бошқарманинг расмий канали ҳисобланади. Унда тарқатилган ҳар бир хабар ва мақолада бошқарманинг сиёсати, соҳадаги ислоҳотлар ва янгиланишлар самаралари акс этиб туради. Қолаверса ОАВларга муносабат бўйича расмий чиқишлар айнан шу канал зиммасида.
ВАЗИФА - мазкур телеграм каналларини аввало тизимда кенг тарғиб қилиш керак. Биринчи навбатда тиббиёт ходимларини обуна қилишга даъват этиш зарурдир. Чунки, уларда жаҳон, мамлакат ва вилоят миқёсидаги энг тезкор хабар, мақола, маълумотлар тарқатилмоқда. 40 минг киши хизмат қиладиган соҳада энг камида 20 минг ходимни телеграм каналларига аъзо қилиш керак.
Умид қиламизки, бош врачлар бу борада ўрнак кўрсатишади.
ТЕЛЕГРАМ КАНАЛЛАРИМИЗГА ОБУНА БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!