Анжуман доирасидаги тиббий тадбирларда РС ва ТСИ вилоят филиали, туманлар саломатлик марказлари раҳбар, мутахассис, услубчи ҳамшираларнинг фаоллиги таъминланди.
Тадбир қатнашчиларига "Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш", "Гиёҳвандлик - умр заволи", "Эрта никоҳнинг олдини олиш", "Компьютер ва саломатлик", "Хорижий давлатдан қайтдингизми, тиббий кўрикдан ўтишни унутманг!", "ОИВ ва ОИТС касаллиги ҳақида эшитганмисиз?" каби шу куннинг мавзусидаги мавзуларни қамраб олган 1600 донадан ортиқ буклетлар тарқатилди. Видеоролик орқали баъзи хасталикларнинг аянчли оқибатлари намойиш қилинди.
- Фестивалга санъаткор ва ижодкорларни таклиф этилгани тадбирларни янада қизиқарли ўтишини таъминлаб, барчага манзур бўлди, - дейди РС ва ТСИ вилоят филиали бўлим мудири И. Мусаева. - Ўйлаймизки, бундай фестиваллар ёш авлоднинг соғлом ва баркамол вояга етишига хизмат қилади.
Рустамали МАМАДАЛИЕВ.
РС ва ТСИ вилоят филиали ОАВ бўлими адабий муҳаррири.