Мингбулоқ тумани Маданият саройида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тиббий ҳайъати сайёр йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш аввалида сўзга чиққан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдулҳоди Иминов соҳада кечаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш билан боғлиқ устувор вазифаларга эътиборни қаратди.
Кун тартибидаги масала - Мингбулоқ тумани аҳолисига кўрсатилаётган тиббий хизмат ҳолати бўйича ўтказилган текширув якунлари муҳокама этилди.
- Вилоятимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6110-сонли Фармони ижросини таъминлаш борасида изчил фаолият олиб борилмоқда. Бироқ Мингбулоқда бу йўналишда амалга оширилаётган ишларда камчиликлар кўп,-деди маърузачи, ВССБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Улуғбек Ботиров.
Муҳокама чоғида қониқарсиз фаолият олиб борилаётган марказий шифохона бўлимлари, оилавий поликлиникалар, оилавий шифокорлик пунктлари раҳбарларидан масъулият талаб этилди.
Танқидий руҳда кечган йиғилишда фаолиятни янада яхшилаш, айниқса маҳаллабай ишлаш тизимини самарали йўлга қўйиш юзасидан топшириқлар берилди.