Наманган вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси дахлдор ташкилотлар билан биргаликда қиш мавсумида содир этилиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вилоятнинг Наманган шаҳар ва туманларида кўргазмали махсус-тактик ўқув машқлари ўтказди.
Давлатобод туманидаги "Отчопар" ўйингоҳида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари таркибига кирувчи ташкилотлар, секторлар масъуллари ва кенг жамоатчилик тўпланди. Режалаштирилган ишлар юзасидан йўриқномалар берилди ва секторлар бўйича гуруҳларга ёнғин, чақнаш, ис газидан заҳарланиш ва ботулизм касаллиги ҳамда бошқа фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан топшириқлар берилди.
Кўргазмали махсус-тактик ўқув машқлари жойларда давом этмоқда.
Орифжон ЖЎРАБОЕВ,
ВССБ махсус бўлими фуқаро муҳофазаси бош мутахассиси.