Учқўрғондаги 43-гимназия мактабининг юқори синф ўқувчилари билан бўлган учрашувни туман саломатлик маркази директори Р. Атамирзаев бош­қарди. РС ва ТСИ вилоят филиали бўлим мудири Б. Аҳмедова соғлом турмуш тарзини шакллантириш, вилоят ДСЭНМ врач-эпидемиологи У. Ботирова юқумли касалликларга чалинмаслик, уларнинг олдини олиш, вилоят "Она ва бола скрининг" маркази акушер-гинекологи Г. Ҳасанова ўсмир қизларда учрайдиган хасталиклар, туман саломатлик маркази мутахассиси А. Адашев ОИТС касаллиги ва унинг оқибатлари тўғрисида мисоллар билан қизиқарли маърузалар ўқидилар. Филиалнинг ОАВ бўлими адабий муҳаррири Р. Мамадалиев ҳафталикдан кўзланган мақсад, вазифалар, соғлом турмуш тарзи қоидаларига амал қилишда матбуотнинг ўрни хусусида сўзлаб, ёшларни аъло ўқишга, огоҳ ва ҳушёрликка, ватанпарварликка чорлади.

Тадбирлар тумандаги 1-мактабда, Янгиер қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ва Жалолобод ҚВПда ҳам давом этди.

Соғломлаштириш ҳафталиги бўлим мудири М. Дадабоева масъуллигида Норин туманидаги тиббиёт, педагогика, қурилиш касб-ҳунар коллежлари, 1-академик лицей, 1, 3, 5-умумий таълим мактаблари, 1, 3-мактабгача таълим муассасаларида ва Хўжабод МФЙ да ҳам уюшқоқлик билан ўтказилиб, муваффақиятли якунланди.

Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва ўқитиш бўлими мутахассиси Э. Каримова, туман саломатлик маркази директори З. Холмирзаева, вилоят "Она ва бола скрининг" маркази мутахассиси Б. Мадмусаев, вилоят ОИТС га қарши кураш маркази бўлим мудири Г. Мамажоновалар маърузалар ўқишди. Видеороликлар намойиш этилди. Чекишга қарши ижтимоий сўровнома ўтказилиб, ёшларнинг фикрлари баҳоланди.

М. РУСТАМОВ.