Наманган шаҳридаги С. Шерозий кўчасида жойлашган "RANOMED" шифо маркази филиалининг тақдимот тадбири бўлиб ўтди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 3 миллиард сўмни ташкил этди.

Филиал 48 ўринга мўлжалланган бўлиб, бу ерда беморларни даволаш учун барча зарур шарт-шароитлар муҳайё этилган. Малакали мутахассислар замонавий аппаратлардан фойдаланган ҳолда муолажалар олиб боришади.

Энг муҳими, тадбиркорнинг саъй-ҳаракати билан  50 та янги иш ўрини яратилди.