Жорий йилнинг 18 - 20 ноябрь кунлари Учқўрғон туманида "Бошқарув органлари, ФВДТ ҳудудий ва қуйи тизимлари куч ва воситаларининг табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳаракатлари" мавзусида Қўмондонлик-Штаб ўқув машқи ўтказилди.

Берилган хабар асосида туман ҳокимлигида бошқарув штаби ташкил этилди. Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг қарори ўқиб эшиттирилди ва тегишли вазифалар белгиланди. Туман марказий ўйингохида ФВДҚТ хизматлари ва механизация отрядларининг саф кўриги ҳамда тиббиёт бирлашмасининг дала шароитида ёйилиши бўйича ўқув машғулоти бошланди. Учқўрғон нефтбазасида зилзила оқибатидан ёнғин келиб чиққанида отрядлар томонидан жабрланганларни қутқариш ҳамда содир бўлган ёнғинни бартараф этиш машқи олиб борилди.

Кунинг иккинчи ярмида "Учқўрғондонмаҳсулотлари"АЖда ёнғин содир бўлганида қутқарув тузилмалари томонидан жамият ишчилари ва товар моддий бойликларни эвакуация қилиш, ёнғинни ўчириш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш "амалга оширилди".

Шунингдек, барча мактабгача таълим ташкилотларида Фуқаро муҳофазаси кунлари ҳам ташкилланди.

Ўқув машқлари туман ҳудудидаги "Ғуломжон" наслчилик фермер хўжалигида, "Қўғай пахта қабул қилиш маскани"да, барча умумтаълим мактабларида, "Учқўрғон ЁҒ" АЖда, Норин дарёси кўпригида ҳам бўлиб ўтди.

Барча тадбирларда куз-қиш мавсумида ҳаво ҳароратининг совиб кетиши туфайли, хонадонларни иситиш мақсадида фойдаланиладиган электр жиҳозлари созлигини назоратга олиш, ностандарт иситиш печларидан ҳамда электр жиҳозларидан фойдаланмаслик, ёнғин, чақнаш ва ис газидан заҳарланиш каби фавқулодда ҳолатлардан эҳтиёт бўлиш тўғрисида тушунтириш ва тарғибот ишлари ҳам олиб борилди.

Орифжон ЖЎРАБОЕВ,

ВССБ махсус бўлими фуқаро

муҳофазаси бош мутахассиси.