Отахон 1942 йилнинг февраль ойидан 1944 йилнинг 5 майига қадар Иккинчи жаҳон урушида қатнашган. Ярим асрдан зиёд шифокорлик касбида эл саломатлигини сақлашга муносиб ҳисса қўшди. Айни маҳалда олийҳимматлик кўрсатиб, неча-неча болалардан меҳр-мурувватини аямади. Кўмакка муҳтожларни ҳам маънавий, ҳам иқтисодий қўллаб - қувватлади. Уларнинг ҳаётдан ўз ўринларини топишларига ғамхўрлик қилди.

- Президентимизнинг 2015 йил 19 февралдаги "Ўзбекис­тон Республикаси фуқаролари - 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини "Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 70 йиллиги" эсдалик юбилей медали билан мукофотлаш тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ бизларни муносиб тақдирлашди, - деди зўр мамнуният билан Жўра ота Саидаҳмедов. - Эсдалик юбилей медалини топшириш маросими ташкилланди. Вилоятимиз ва шаҳримиз раҳбарлари шаънимизни кўкларга кўтариб шарафловчи сўзлар айтишиб, уни кўксимизга тақиб қўйишди. Бундан беҳад фахрландик. Кўнглимиз тоғдек юксалди. Беихтиёр қўлларимизни дуога очдик. Аллоҳдан юртимизга тинчлик, Ватанимизга равнақ, халқимизга фаровон ҳаёт тиладик.

Ҳа, эъзозлар, эҳтиромлар мудом давомли. Истиқлолли Ўзбекистонимизда кексаларнинг қадр-қиммати ҳамиша баланд тутилаверади.

Ўз мухбиримиз.