Вилоятимизда жорий йил 10 ноябрдан 10 декабрга қадар "Обуна ойлиги" эълон қилинди. Шу давр ичида республика ва маҳаллий нашрларга обунани юксак уюшқоқлик билан ўтказиш белгиланган.
Хўш, соғлиқни сақлаш тизимида обуна бўйича бугунги ҳолат қандай?
Вазифага масъулият билан қаралаётган қатор тиббиёт муассасаларида обуна ишларига жадаллик билан киришилди. Жумладан, вилоят асаб руҳий касалликлар шифохонасида янги йил учун обуна якунланиш арафасида.
Вилоят силга қарши кураш сиҳатгоҳи, РШТЁИМ Наманган филиали, 2-вилоят сил касалликлари шифохонаси, вилоят наркология диспансери, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, ВССБ автокорхонаси, вилоят қон қуйиш маркази, "Пахталикўл" сиҳатгоҳи, Чуст тумани тиббиёт бирлашмасида келгуси йил учун газета ва журналларга обуна фаол ташкил этилган.
Бошқа шаҳар ва туманлар тиббиёт бирлашмалари ҳамда даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари ҳам обуна масаласига жиддийроқ эътибор қаратсалар мақсадга мувофиқ бўлар эди.