Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш, уни юқтириб олган беморларни самарали даволаш борасида кенг кўламда ишлар олиб борилаётир. Ўзбекистон Республикси Президенти ва Ҳукумати томонидан кўрсатилаётган эътибор боис муайян натижаларга эришилмоқда. Айниқса, тиббий хизмат соҳаси ходимлари учун яратилган шарт-шароит ва қатор имтиёзларнинг яратилиши ўзининг ижобий натижаларини бераётир.
Бу борада мустақиллик байрами арафасида Президент Фармонига кўра ўрнак кўрсатиб меҳнат қилаётган ходимларни давлат мукофотлари билан рағбарлантирилгани барчанинг кайфиятини кўтариб юборди. Вилоят СЭОМда самарали фаолият юритаётган 33 нафар ходим ва ишчиларга "Меҳр-саховат" кўкрак нишони тантанали топширилди.