Президентимизнинг 2020 йил 27 августдаги  "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган тиббиёт соҳаси ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, хусусан, коронавирус пандемияси кенг тарқалишининг олдини олиш, санитар-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш ишига ўзининг билим ва салоҳияти, профессионал маҳорати билан муносиб ҳисса қўшгани, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, беморлар ҳаётини асраш, уларга меҳр ва ғамхўрлик кўрсатиш борасидаги алоҳида хизматлари, ўз ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, муқаддас шифокорлик бурчини виждонан адо этишдаги жасорати ва фидойилиги учун бир гуруҳ илғорлар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди. Улар орасида вилоятимиздан қу­йидагилар бор:

I даражали "Саломатлик" ордени билан

Абдурайимов Баҳодир Турсунович - "Chortoq resort" масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси.

 

II даражали "Саломатлик" ордени билан

Абдуллаева Шоҳиста Эргашевна - Наманган вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази эпидемиологик мониторинг ва профилактик тадбирларни ташкил этиш бўлими мудири;

Бўтаева Дилбархон Аҳмадовна - Мингбулоқ тумани тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлими шифокори.

 

"Соғлом турмуш" медали билан

Раҳмонова Гўзалхон Садбаровна - Наманган шаҳри Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази санитария-бактериология бўлими лаборанти.