EUROUZ. Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси, Туркия ва Италия компаниялари мамлакатимиз шифохоналарига умумий нархи 40 минг еврога тенг 17 та ўпкага сунъий нафас бериш ускуналари янги авлодини етказиш бўйича навбатдаги инсонпарварлик ёрдами акциясини ўтказиш учун кучларини бирлаштирдилар.

Ўзбекистонга ушбу муҳим юк етказилиши билан ўпкага сунъий нафас бериш ускуналари Соғ­лиқни сақлаш вазирлиги ихтиёрига топширилди.

- Пандемия вақтида ўтказилиб келаётган бош­қа кўпчилик акциялар каби, беморлар ва шифокорлар учун айнан нима зарур эканлигини танлашда Миллий палата асосий урғуни инновацияга қаратади. Мазкур ҳолатда ўпкага сунъий нафас бериш ускуналарининг янги авлоди нафақат COVID-19 билан касалланган беморларга касаллик оғир кечаётган пайтда ёрдам беради, шунингдек, мамлакатимиз шифокорларининг малакаларини оширишни кучайтириш, уларга ускуналар ва даволаш услублари бўйича энг замонавий ишланмалардан бохабар бўлиб туриш имконини ҳам яратади, - дея таъкидлайди Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси раиси Ровшан Изамов.

Замонавий ўпкага сунъий нафас бериш ускуналарини харид қилиш бўйча Акция EUROUZ - Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Европа-Ўзбекистон (ЕВРОУЗ) Ассоциациясининг мувофиқлашувида ва Сalik Holding (Туркия) и Pietro Fiorentini (Италия) компанияларининг молиявий ёрдамида амалга оширилди.

Дунёда ҳали оддий авиақатнов тартиблари йўлга қўйилмаган бу кунларда логистика ва у билан боғлиқ жараёнларни амалга оширишдаги ёрдамлар катта аҳамият касб этади. Бу ерда Ўзбекистон Ҳукумати, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Беннилюкс мамлакатларидаги элчихоналари томонидан керакли ёрдамлар кўрсатилди. Бундай синовли кунларда ҳар қандай бошланган яхши иш учун, фақат ҳамкорлик ишонч­ли таянч ҳисобланади. Бу шунингдек, Миллий палата акциясида ҳам яна такроран ўз исботини топди. Улар сирасига жорий йил апрель ойи ўрталарида Ўзбекистонга КТЭА ўпка касалликларини даволаш учун 4 комплект электроаппаратларининг етказилишини ҳам киритиш мумкин. Бундай аппаратлар Уханда COVID-19нинг оғир формаси билан касалланган беморларни даволашда ўзининг самарадорлигини кўрсатганди.

Навбатдаги қўшма акция ҳам COVID-19 беморларига энг зарур ёрдам кўрсатишдан иборат бўлган ўзининг асосий кўзлаган мақсадига эришди.

- Мазкур инсонпарварлик юкини етказишда кўрсатган ёрдами учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуқаҳҳарович Абдуҳакимовга, етказиш жараёнини биргаликда ташкиллаштиргани учун Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси раиси Ровшан Шавкатович Изамовга EUROUZ номидан алоҳида миннатдорчилик изҳор этишни хоҳлайман", - дея самарали ҳамкорликнинг аҳамиятлигига алоҳида урғу берди Ассоциациянинг Бош котиби Ойбек Шайхов.

Ўзбекистон Республикаси

Инновацион соғлиқни сақлаш

миллий палатаси матбуот хизмати.