Президентимизнинг 2020 йил 23 июлдаги Фармонига мувофиқ, коронавирус пандемияси туфайли юзага келган мураккаб ва синовли кунларда ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, мавжуд хатарларга қарши курашиш, инфекция кенг тарқалишининг олдини олиш, юртимизда санитар-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ўзининг матонати, билим ва салоҳияти, профессионал маҳоратини намоён этиб, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, беморлар ҳаётини асраш, уларга юксак эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш борасидаги алоҳида хизматлари, шунингдек, ўз бурчи ва қасамёдига содиқ қолиб, зиммасига юкланган вазифаларни бажариш йўлидаги улкан жасорати ва фидойилиги учун бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотландилар. Улар орасида вилоятимиздан қуйидагилар бор:
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими" фахрий унвони билан
Ахунов Олимжон - Наманган вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бактериолог шифокори.
I даражали "Саломатлик" ордени билан
Дадабаев Файзулложон Абдукахарович - Наманган вилояти юқумли касалликлар шифохонаси шифокор-бактериологи.
Муминов Солижон Джалилович - Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи.
II даражали "Саломатлик" ордени билан
Ахундадаева Ёкутхон Ахметовна - Наманган вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг жонлантириш бўлими ҳамшираси.
Норбутаев Одилжон Мамадалиевич - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Наманган филиали санитария ҳаво йўллари ва фавқулодда вазиятларда тиббий ёрдамни ташкил этиш бўлими мудири.
"Содиқ хизматлари учун" медали билан
Ахмедова Нилуфар Адилжоновна - Наманган вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик маркази вирусолог шифокори.
Касимов Жалолиддин Садреддинович - Наманган вилояти юқумли касалликлар шифохонаси анестезиолог-реаниматологи.
"Соғлом турмуш" медали билан
Икрамова Ёкут Салохитдиновна - Наманган вилояти юқумли касалликлар шифохонаси кичик тиббиёт ходими.
Тураджанова Хулкар Адилджановна - Наманган вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик маркази лаборанти.
"Шуҳрат" медали билан
Баётов Ботиржон Нуъмонжонович - Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси бошлиғи.
Қодирова Гавҳархон Обидовна - Наманган вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бактериология лабораторияси кичик тиббий ходими.
Маткаримова Хилола Жўрабоевна - Наманган вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик маркази шифокор-бактериологи.
Сидиков Аъзамхон Боймирзаевич - Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси автокорхонасининг тез тиббий ёрдам бўлими ҳайдовчиси.
Умрбеков Ғолибжон Ғайратбекович - Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси радиацион кимёвий ва тиббий-биологик муҳофазани ташкил этиш бўлими бошлиғи.
Ҳабибуллаев Санжар Муродилла ўғли - Наманган вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик маркази шифокор вирусологи.
Уларнинг барчасини юксак мукофотлар билан табриклаймиз!