Танловда таништирув, ижтимоий-сиёсий ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳамда эркин мавзуларда баҳслар қизғин тусга кирди.

Ҳакамлар ҳайъати 1-шаҳар шифохонаси асаб касалликлар бўлими ҳамшираси Сурайё Гузарова энг юқори баллни қўлга киритиб, 1-ўринни эгаллаганлигини маълум қилди. 2, 3-ўринлар 6- ва 3-оила поликлиника ҳамширалари Зулайҳо Сайфиддинова билан Ҳуснида Мамадалиеваларга насиб этди.

Ғолибларга эсдалик совғалари топширилди.

Рустамали МАМАДАЛИЕВ.

Муаллиф олган сурат.