Уни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бўлими бош мутахассиси Н. Давлатов бошқарди. Дастлаб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Ф. Раҳимқулов "Тиббий фаолиятни лицензиялаш ва назорат қилишга доир қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, 2014 йилда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан нодавлат тиббиёт муассасалари фаолиятини текшируви якунлари" ҳақида ахборот берди.
Шундан сўнг вилоят ОИТС га қарши кураш маркази эпедимология бўлими бошлиғи И. Ҳамидов "Шифохона ички инфекцияси профилактикаси" СанМ ва Қларнинг бажарилиши тўғрисида, "AGRO BIO KIMYO" МЧЖ раҳбари А. Ражабов "Дезинфекция воситалари ва совуқ химиявий стерилизация" мавзуларида маъруза қилдилар.
Шунингдек, Ўзбекистон хусусий амалиёт врачлар ассоциациясининг "Йилнинг энг яхши хусусий тиббиёт муассасаси" танловини ўтказиш тартиб-қоидалари йиғилганларга тушунтирилди.
Анжуманда "Кексаларни эъзозлаш йили" Давлат дастури ижросини таъминлаш борасида хусусий секторда фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари ҳамжихатликда "Кексаларни эъзозлайлик!" акциясини ўтказишга келишиб олишди.
Семинарда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси С. Мўминов иштирок этди.
Манзура ЭРГАШЕВА.