Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров 3 июнь куни туркиялик инвесторлар ва молиявий консультантлар гуруҳини қабул қилди.
Учрашув чоғида "Медик сервис" МЧЖ билан туркиялик сармоядорлар ҳамкорлигида Наманган шаҳрида барпо этиладиган замонавий тиббиёт маркази лойиҳаси муҳокама қилинди.
Умумий лойиҳа қиймати 28 миллион АҚШ доллари ташкил этадиган 700 ўринлик мазкур марказ нафақат вилоят аҳлига, балки республикамизнинг бошқа ҳудудлари ҳамда қўшни мамлакатлар фуқароларига ҳам 36 йўналишда хизмат кўрсатадиган йирик халқаро тиббиёт мажмуасига айланади.
Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.