- Ҳафталик давомида 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, қария­лар, ногиронларнинг соғ­лиғи ўрганиб чиқилади. Аниқланган касалликларни зудлик билан ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида имтиёзли даволаш чоралари кўрилади. Уруш ва меҳнат фронтида қатнашган отахон ва онахонларимизга санатор-курортларда саломатликларини тиклашлари учун тавсиялар берилади, - дейди вилоят соғлиқни сақлаш бош­қармаси бош мутахассиси Фурқатжон Раҳматов.

Ҳафталикнинг дастлабки куни Поп ва Чуст туманида истиқомат қилувчи нуронийлар тиббий кўрикка чорланди. Шифокорлар гуруҳи бугун Мингбулоқ ва Наманган туманида яшовчи кекса авлод вакиллари ҳузурига йўл олди. 15 апрель куни Косонсой ва Янгиқўрғон туманларида, 16 апрель куни Чортоқ ва Уйчи туманларида, 17 апрель куни Учқўрғон ва Норин туманларида, 18 апрелда эса Наманган шаҳри ва Тўрақўрғон туманларида соғломлаштириш тадбирлари давом эттирилади. Бир сўз билан айт­ганда, ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди.