Бу ҳақда АҚШдаги Лос-Аламос лабораторияси, Дюк университети (АҚШ) ва Шеффилд университети (Буюк Британия) олимлари ҳамкорликда олиб борган тадқиқотлар натижасида маълум бўлди.
Коронавирус геноми тадрижийлигининг бир неча мингтаси ўрганилди ва жами 14 та мутацияси аниқланди. Уларнинг биттаси тикансимон оқсилга тааллуқли. Яъни бу коронавирус хўжайин-организм ҳужайраларига осонроқ ёпишиб олишини англатади.
Коронавирусга чалинган битта бемор ўртача ҳисоблаганда 2,4 кишига касалликни юқтиради. Солиштириш учун: оддий грипп - битта одамдан 1,28 кишига, "испанка" - 1,8 кишига юқади.
Мутацияланган янги вирус Европа ва Шимолий Америкада апрель ойида гегемонга айланди. Тадқиқотчиларнинг фикрича, мутацияга учраган коронавирус организмнинг иммун тизимини тормозлаб, антитаналарни осон ишдан чиқаради.