Россиялик таниқли вирусолог олим, тиббиёт фанлари доктори, профессор Анатолий Алтштейн уй ичида ҳам коронавирус инфекциясидан зарарланиш эҳтимоли борлигини аниқлади.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, вирусни озиқ-овқат ёки сув орқали юқтириш мумкин. Бунда касаллик худди ичак инфекцияси сифатида ривожланиши мумкин.

Шу боис, профессор кўпроқ қайнатилган сувдан фойдаланишни, мева ва сабзавотларни яхшилаб ювишни, маҳсулотларга эса иссиқлик билан ишлов беришни тавсия қилди.

Олимнинг фикрига кўра, шу йўл билан коронавирусни юқтириш хавфини камайтириш мумкин.