Тамаки маҳсулотларини чекувчи инсонларда коронавирус оғир шаклда юзага келади. Чунки чекиш ўпканинг ишлашини ёмонлаштиради ва тананинг касалликка қарши курашиши янада қийинлашади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, чекувчилар инфекцияни юқтирса, касалликнинг оғир босқичига тушиб қолиш хавфи юқори бўлади, чунки уларнинг ўпкаси аллақачон зарарланган бўлади.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг огоҳлантиришича, чекиш коронавирусдан ҳимоя қилмайди, аксинча, инфекциясини жуда оғир шаклда юзага келиши, тамаки истеъмол қилиш жараёни эса вирусни оғиз орқали юқтириш хавфини оширади.