Ёз палласида музқаймоқ истеъмоли кўпаяди. Иссиқ тафтини олувчи ушбу маҳсулот фойдали бўлса-да, уни истеъмол қилишда хавфсизлик меъёрларига риоя қилмаслик, инсон саломатлиги билан боғлиқ нохуш ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин. Демак, хавфсизлик меъёрлари:
- Катта ёшдаги инсонлар ҳафтасига икки донадан зиёд музқаймоқ истеъмол қилмасликлари тавсия қилинади. Ушбу маҳсулотнинг меъёрдан ортиғи фарингит, ангина, ларингит, риносунусит ва бошқа касалликларга олиб келиши мумкин.
- Музқаймоқ иссиқ чой билан истеъмол қилинса, томоқ яллиғланишининг олди олинади.
- Музқаймоқни кондиционер ёқилган совуқ хонада истеъмол қилиш тавсия қилинмайди.
- Тишлар илдизи ва милкларни шамоллатиб қўймаслик учун музқаймоқни оҳисталик билан, кам-камдан емоқ керак.
- Болаларга музқаймоқнинг одатдаги меъёридан ярмини, 4 ёшдан бошлаб махсус шўрва ликопчасига эритган ҳолда бериш мумкин.