Шоир, публиист, «Турон» фанлар академиясининг академиги, Ўзбекистон Ёзувчилар ҳамда Журналистлар ижодий уюшмаларининг аъзоси, халқаро танлов махсус мукофотининг соҳиби Абдулла Жалил карантин даврида янги китоб ёзди. Китоб Наманган "Аржуманд медиа" нашриёти томонидан нашр этилди.
Китобдан шоирнинг карантин даврида уйда қолиб ёзган янги шеърлари, тожвирус пандемияси ҳақидаги публицистик маколалари ўрин олган. Шунингдек, шоир пандемия даврида рўй берган воқеалар - Сардоба сув омборининг ўпирилиши, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг "Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг Давлат тили тўғрисида қонун ҳужжатларини бузиш тўғрисидаги 42-моддасига қўшимча киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси бўйича билдирган муносабатлари янги китобда эълон килинган.
Китоб "Она халқим, омон бўлгин, соғ бўлгин" деб номланган. Бу китобнинг муҳим томони шундаки, шоир асосий диққат-эътиборни халкимизнинг эпидемия, пандемия, юқумли касалликлар ҳақидаги билим ва тушунчаларини кенгайтиришга қаратган. "Тожвирус қандай пайдо бўлади?", "Ўзбек халқининг буюк кашфиёти", "Пандемияни енгишнинг олти асоси", "Исириқ солинглар Ўзбекистонга" номли мақолалари, "Тожвирус", "Карантин" номли шеърлар ана шулар жумласидандир.
Китобга шоир, академик Боқий Мирзо муҳаррирлик қилган. Янги китоб ғоят қизиқарли ва сермазмун ёзилган. Ушбу китобдаги тожвирус, пандемия ҳақидаги сиз билмаган, эшитмаган қимматли маълумотлар карантин даврида сизга асқотади деган умиддаман. У китоб жавонингиздан муносиб ўрин олишига ишончим комил.
Нозимжон ЖАББОРОВ.