ФЖШМҚМИ вилоят ҳудудий бўлинмасида кечган мазкур тадбирда ОАВ вакиллари "Таълим-тарбия ишларини сифатли ташкил этиш омиллари: ислоҳотлар, саъй-ҳаракатлар ва самарадорлик" каби мавзулардаги чиқишлар орқали мазкур йўналишларда амалга оширилаётган кенг қамровли фаолият билан яқиндан танишдилар.
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси, лойиҳа координатори Исроилжон Юсупов олиб борган навбатдаги тадбирда болаларнинг иқтидорини аниқлаш ва рўёбга чиқаришда ташҳис марказлари ва психологларнинг роли ва аҳамияти, инклюзив таълим самаралари ҳақида сўз юритилди.
Абдулла ҒОЗИЕВ.