Вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази ходимлари Наманган шаҳар, Косонсой, Уйчи, Чортоқ, Норин, Тўрақўрғон ва Наманган туманлари аҳолиси ўртасида тиббий тарғибот тадбирларини ташкил этдилар. "COVID-19", ОИВ ва парентерал гепатитларнинг олдини олиш бўйича суҳбатлар ўтказиб, буклетлар тарқатишди.
Шунингдек, марказ ходимлари ОИВ инфекцияси билан зарарланган, "Д" назоратдаги беморларга қулайлик яратиш мақсадида зарур дори-дармонларни хастаҳолларнинг уйларига етказиб беришди. Мулоқотлар чоғида фуқароларга карантин тартибларига амал қилиш, доим ниқобдан фойдаланиш ва бошқа масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди. Бир вақтнинг ўзида тиббий кўриклар ўтказилди.