CОVID-19 пандемиясига қарши кураш олиб боришда шифокорларни қўллаб-қувватлаш ғоят муҳимдир. Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ҳам ушбу хайрли ишга ўз ҳиссасини қўшиб, тиббиёт ходимлари учун зарур шахсий ҳимоя воситаларини мамлакатнинг турли минтақаларига юборди.
Бундай инсонпарварлик акциялари Миллий инновацион соғлиқни сақлаш палатасининг Тошкент, Фарғона, Сирдарё, Навоий, Наманган, Сурхондарё, Бухоро, Қашқадарё вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилди.
Улар вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари ва бошқа тиббиёт муассасаларига, шу жумладан пойтахт вилоятининг перинатал маркази ва юқумли касалликлар шифохонасига, жами 10 минг 600 дан ортиқ тиббий ниқоблар, 1 минг 300 дона бир марта ишлатиладиган қўлқоплар, 300 дона ҳимоя кийимлари, 500 дан ортиқ антисептик воситалар билан таъминланди. Шунингдек, Миллий Палатанинг бўлимлари ўз ходимларининг ташаббуси билан аста-секин бир кунлик иш ҳақини Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва Саломатлик жамғармасига ўтказмоқда. Ва бундай минтақавий ташаббуслар давом етмоқда.
Миллий Палата раҳбарияти тиббиёт ходимлари учун 150 хил шахсий ҳимоя воситаларини тўплади. Ҳимоя чойшаблари, ниқоблар ва пойабзал қопламаларидан иборат 100 тўплам Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-тадқиқот институти клиникаси шифокорлари ва Давлат санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари мутахассислари учун мўлжалланган.
Бугун ҳамма бир бўлиб, коронавирус инфекциясига қарши курашмоқда. Миллий палатанинг Наманган ҳудудий бўлинмаси ҳам бу курашдан четда тургани йўқ. Тарғибот орқали ҳамюртларимизнинг тиббий билимлари, коронавирус инфекцияси ҳақидаги тушунчалари бойитилмоқда. Бу балодан самарали сақланиш бўйича ижтимоий роликлар яратилди. Мазкур тавсиявий воситалар вилоятдаги кўплаб ижтимоий тармоқларда намойиш этилди. Мақсадимиз коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга баҳоли қудрат ҳисса қўшиш. Албатта,бу балои офат енгилади. Барча тизимларнинг бугунги саъй-ҳаракатлари ана шу вазифага йўналтирилган. Сиз эса уйда қолинг, азиз ҳамюртлар!
Лочинбек БЎРИЕВ,
Инновацион Соғлиқни Сақлаш Миллий палатаси
Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси бўлим бошлиғи.