- Бу йилги тадбирлар "Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги" шиори остида ўтказилди, - деди РС ва ТС вилоят филиали директори вазифасини вақтинча бажарувчи Зокиржон Шоқаламов. - Бундан кўзланган мақсад, хавфсиз озиқ - овқат маҳсулотларининг беш энг муҳим усули бўйича аҳолини хабардорлигини ошириш ҳамда соғлом турмуш тарзини шакллантириб, тиббий маданиятни оширишдан иборат бўлди. Шу мавзуларда кенг қамровли тарғибот ишлари олиб борилди.
Филиалнинг шифокор-услубчиси Отабек Раҳимов, услубчи - ҳамширалар Дилдора Маматхонова, Ранета Абдувалиевалар Наманган шаҳридаги тиббиёт муассасаларида Марғуба Хилватиллаева, Гулчеҳра Раҳимова, Маҳмуджон Қодирхўжаев, Тамара Атажонова ва бошқа шифокорлар билан ҳамкорликда тарғибот ишларини ташкилладилар.
Санага бағишланган тадбирларнинг таъсирчан ва самарали ўтказилиши таъминланди.
Р. МАМАДАЛИЕВ.