Коронавирус инфекцияси пандемияси сабаб хориждаги ҳамюртларимизни ватанимизга қайтариш жараёнлари босқичма-босқич давом этмоқда. Жанубий Корея пойтахти Сеулдан парвоз қилган самолёт "Наманган" халқаро аэропортига қўнди. Унинг бортида 196 нафар ўзбекистонлик бор эди.
Йўловчилар белгиланган тартибда дезинфекциялашдан ўтказилгандан сўнг тиббий текширувларга жалб этилди. Кейин эса улар алоҳида транспорт воситаларида "Чортоқ" сиҳатгоҳига жўнатилди. Айни пайтда 145 нафар эркак ва 51 нафар аёл сиҳатгоҳнинг энг шинам ва барча қулайликларга эга бўлимларига жойлаштирилди.
Сиҳатгоҳ аввалдан шай ҳолатга келтирилган. Ҳамюртларимиз бу ерда 14 кун мобайнида карантинда бўладилар. Уларнинг саломатлиги тажрибали шифокорлар томонидан қатъий назоратга олинган, - дейди санатория фаолияти ва ҳолати бўйича масъул Файзулло Дадабоев.