1. Нега бу касаллик коронавирус деб номланди?
- Вирусни микроскопик кўриниши худди тожга ўхшаб (коронага ўхшаб) кўринганлиги учун шундай ном билан аталган.
2. Нега янги вирус COVID-19 деб ёзиляпти?
- Чунки бу вирус 2019 йилнинг декабрь ойида Хитой Халқ Республикасининг Ухан шаҳрида аниқланиб, зотилжам касаллигининг янги белгиларини берган.
3. Қаердан келиб чиқди бу касаллик?
- Асосий инфекция манбаи ёввойи ва уй ҳайвонлари ҳамда бемор одам.
4. Қандай юқади?
- Касаллик ҳаво томчи йўли билан юқади.
5. Касалликнинг яширин даври қанча?
- Касалликнинг яширин даври 14-21 кунгача.
6. Касаллик юқтириб олингандан кейин бемор, деб топилса неча кунда белгилари намоён бўлади.
- 2-4 кунда касаллик белгилари пайдо бўлади.
7. Қандай белгилари кузатилади?
- Худди грипп ва ўткир респиратор шамоллаш касаллиги белгиларига ўхшаб кетади. Яъни:
- юқори иситма;
- бурундан шилимшиқ оқиши (тумов белгилари);
- умумий ҳолсизлик;
- нафас олганда кўкракда оғрик сезгилари бўлиши;
- қуруқ йўтал.
8. Уй шароитида қандай фарқлаб гумон қилишимиз мумкин?
- Касаллик тез авж олади. Қуруқ йўтал кучайиб нафас олиш қийинлашиб қолади. Умумий ҳолсизлик белгилари оғир ўтади.
9. Касаллик белгилари пайдо бўлиши билан нима қилиш керак?
- Юқоридаги белгилар пайдо бўлиши билан яқин орадаги шифохоналарга тезлик билан мурожаат қилиш керак.
10. Касалликни олдини олиш мумкинми?
- Албатта. Яъни:
- қўлларни тез-тез совунлаб ювиш;
- қўлларни оғизга, бурунга, кўзга текизмаслик;
- кўк ва лимонли чой ичиш;
- кўп одам тўпланган омма орасига бормаслик, бориш керак бўлса ҳимоя воситаларидан фойдаланишлик;
- йўталганда, аксирганда оғизни дастрўмолча ва тирсакни буклаган ҳолда оғизни беркитиш;
- грипп билан оғриган беморлар билан алоқа қилмаслик;
- кун давомида оч қолмасликка эътиборли бўлиш;
Дилором МАМАТХОНОВА,
ВССБ АСТТҚҚ ва ЖФО бўлими мутахассиси.