4 март куни вилоят ҳокимлигида Италиянинг "Opera Srl" компанияси президенти Паоло Де Анжелис билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув чоғида Наманганда маҳаллий "FT Textile" ҳамда "Opera Srl" ҳамкорлигида қуриладиган лойиҳа қиймати 8,5 миллион АҚШ доллари бўлган замонавий эндокринология марказини барпо этиш борасидаги амалга оширилаётган ишлар тўғрисида сўз борди.
Қандли диабет ҳамда буқоқ касалликларини даволашни ривожлантириш бугунги кун ўзбек тиббиёти олдидаги энг муҳим масалалардан бири эканини эътиборга олганда, янги тиббиёт муассасаси бу борада катта аҳамиятга эга бўлади.
"Opera Srl" компанияси президенти Паоло Де Анжелис эндокринология марказини қуриш учун вилоят ҳокимлиги томонидан ажратиб берилган ер майдони ҳамда унинг жойлашувидан мамнун эканликларини билдириб, яқин кунларда лойиҳани амалга оширишга киришишга тайёр эканликларини билдирди.
Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.