Вилоят кардиология марказини модернизацияси бўйича Австрия компанияси билан 10 миллион АҚШ долларилик шартнома имзоланди.
6 март куни Наманган вилояти ҳокимлигида вилоят кардиология марказини модернизация қилиш бўйича Австриянинг "AME International GmbH" компанияси билан 10 миллион долларлик шартнома имзоланди.
Шартнома вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ва "AME International GmbH" компанияси бош директори Хайнц Мессинджер томонидан имзоланди.
Шартномага мувофиқ, "AME International GmbH" компанияси томонидан Австриянинг Юникредит банки кредит маблағлари ҳисобига вилоят кардиология марказини модернизация қилиш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун замонавий тиббий жиҳозлар ўрнатилади.
Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.