Яқинда Наманган шаҳридаги "Ўзбекистон ёшлар иттифоқи" марказида "Таълим ва мутахассислик" мавзусидаги 22-Халқаро кўргазма бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда ўндан ортиқ давлат вакиллари ўз таклифлари билан иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси ходимлари ҳам ушбу анжуманда фаол қатнашдилар. Кўплаб хорижлик меҳмонлар билан қизиқарли мулоқотлар чоғида ўзаро фикр алмашилди. Жумладан, Латвия давлатининг бир қатор етакчи олийгоҳлари билан тиббиёт йўналишида ҳамкорлик қилиш юзасидан келишиб олинди.
- Миллий палатамиз ҳозирга қадар Америка Қўшма Штатлари, Ҳиндистон, Россия ва бошқа давлатлардаги нуфузли тиббиёт марказлари билан алоқа ўрнатган. Халқаро алоқалар доираси йил сайин кенгайиб бормоқда. Энди Болтиқбўйи мамлакатлари тиббиётчилари билан ҳам ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўймоқчимиз, - дейди Миллий палата ҳудудий бўлинмаси Инновацион технологияларни тадбиқ этиш, инвестиция ва грантларни жалб қилиш бўлими мудири Лочинбек Бўриев. - Латвия университети вакили Михаил Вайсберг билан бу ҳақда келишувга эришдик.