Наманган шаҳрининг "Юксалиш" массивида янги қуриб битказилган оилавий поликлиника тантанали равишда фойдаланишга топширилди.
Кунлик 100 кишилик қатнов қувватига эга бўлган 15-оилавий поликлиникасида ўнга яқин тор соҳа мутахассислари ҳамда умумий амалиёт шифокорлари "Юксалиш" МФЙ ҳудудида яшовчиларга тиббий хизмат кўрсатади.
2 миллиард 114 миллион сўм маблағ эвазига бунёд этилган поликлиника қурилишига 1 миллиард сўм республика бюджети маблағи йўналтирилган бўлса, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 1 миллиард 114 миллион сўм сарфланди.