Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Наманган шаҳрида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкиллади.

Жумладан, 14-оилавий поликлиникада бўлиб ўтган тиббий кўриклардан фуқаролар мамнун бўлишди. Боиси, мазкур муассасадаги жараёнларга оториноларинголог, гинеколог, жарроҳ, терапевт, эндо­кринолог ва бошқа соҳа шифокорлар билан биргаликда энг замонафий офтольмология аппаратлари билан жиҳозланган "Мобиль поликлиника" ҳам сафарбар этилди.

Айниқса, бу ерда кўчма рентген кўруви, яъни флюромобиль ҳам ташкилланганлиги 9,10 ,14-оилавий поликлиникаларда "Д" назоратида турувчи беморлар учун айни муддао бўлди. Нафақат беморлар, уларнинг оила-аъзолари ҳам шу ернинг ўзида рент­ген аппаратига тушишди. Яна бир карра саломатликларини мутахассислар назоратидан ўтказишди.

- Юздан зиёд аҳолини тиббий кўрикдан ўтказдик, - дейди вилоят силга қарши курашиш шифохонаси рентген - лаборанти Назиржон Азимов.

Тиббий жараёнларда шифокор ва ҳамширалардан иборат патронаж гуруҳлари хонадонларда малакали тиббий хизмат кўрсатишди.

Манзура ЭРГАШЕВА.