"Юқори қон босими (артериянинг дастлабки гипертензияси) кўпинча жиддий сув танқислигига мослашиш туфайли содир бўлади. Организмда суюқлик ҳажми камайганда, қон томирлари торайиб қолади" деб ёзади Фариддун Ботманхолиж. У қон босими ортган беморларни сув ичиш орқали даволаш мумкинлиги, турли дори-дармонлар ҳам кераксиз бўлиши ҳақида қатор омиллару тажрибаларни баён қилади.

Хитой тиббиёти асосида иш ташкил қилган "Тяньши" корпорацияси ҳақида кўпчилик билади. Корпорация мутахассислари одам кунига икки-уч литр сув ичиши муҳимлигини таъкидлашади.

Наманган шаҳрининг "Гўзал" массивидаги Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига қарашли "Сув хўжалиги" профилакторий-санаторийсига тез-тез бориб тураман. Очиқ айтадиган бўлсам, кўп йиллар давомида қон босими хасталигига чалинган умр йўлдошим шу сиҳатгоҳда шифо топди.

- Хотиним шифокор, - деган эди чортоқлик танишим Ҳамид ака. - Бироқ қон босимининг ортиб кетишидан қийналарди. Шу боис уколу дорилар олиб, даволаниб турарди. Шундай бўлсада қон босими яна 200 дан ортиб кетар эди. Мана шу шифо масканига келдигу, дардимиз енгиллашди. Мавлуда ая "Касбдошимга ҳеч қандай укол-дорининг кераги йўқ, сув ичадилар, кейин икки хил таблетка ёзаман, холос" деди ишонч билан. Бир кун сув ичгач, қон босими меъёр даражасига тушди, қолди.

Таъкидлаш жоизки, эрталаб, наҳорга бир соат давомида ичилган тўрт-беш литр сув узоғи икки соатда организмдан чиқиб кетади, одамни қийнамайди. Мазкур профилакторий-санаторийнинг мижозига айланганлар наинки водийдан, бошқа вилоятлардан келаётган даволанувчилар ҳам ана шундай илиқ фикрларни айтишди. Масалан, Тошкент вилоятининг Яккасарой туманидан Назокат Тоҳирова, Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманидан Самариддин Қурбонов, Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманидан Бозорби Баҳриев кабилар ҳам мазкур шифо маскани муолажалари сернафлигини қайта-қайта эътироф этишди.

Бу ерда юрак, қон босими, асаб, бўғим ва умуртқа поғонаси, ошқозон, жигар, ўт пуфак, ичак буйрак касалликлари билан оғриганлар даволанишади.

Сувининг таркибида йигирмага яқин фойдали моддалар бўлиб, инсон соғлиги учун гўёки доривордир. Овқат ҳазм қилиш органлари, буйрак ва сийдик йўли хасталикларида, асаб, переферик нерв тизими ва юрак қон-томир касалликларини даволашда ундан самарали фойдаланилади. Ички секреция безларига ижобий таъсир кўрсатиб, инсон аъзоларида моддалар алмашинувини яхшилайди. Қарилик аломатларини йўқотади, ёшартиради. Маъданли сув таркибидаги метабар кислотаси буйрак, сийдик йўли, ўт пуфагида жойлашиб қолган қум ва тошларни эритади, парчалайди.

Профилакторий-санаторий директори Салоҳиддин ҳожи Ғафуровнинг камтарлиги-ю, ҳалоллиги барча шифокорлару ўрта тиббиёт ходимларга юққан. Бош врач Каримахон Муҳиддинова, врач Аюбхон Абдураҳмонов, бош ҳамшира Шаҳлохон Раҳматова, Саида Мўминова, Феруза Охунова, Соҳиба Ходиева, Саида Тожибоева, Муқаддас Ҳусанова каби ходимлар хизматидан даволанувчилар мамнун. Сиҳатгоҳда тушлик ва кечки овқат ҳам берилади. Барчиной Маматқулова бошлиқ ошпазлар гуруҳининг парҳезли таомлари мазаси ҳамиша оғизда қолади.

Сиҳатгоҳда ванна, парафин, уқлалаш муолажалари билан бирга замонавий электрофарезлар - кўп функ­цияли "зинда", оёқ оғриқларини даволовчи "УЗТ", электр энергияли ёруғлик ваннаси, қон айланишини яхшиловчи "алеплятеюс" кабилар мавжуд.

"Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ", деган ибора бор, халқимизда. Инсоннинг ички аъзоларини тозаловчи ва хасталиклардан халос этувчи шифобахш сув ўзимизда муҳайёлиги нақадар яхши.

Маҳмуджон АБДУСАЛОМОВ,

Мингбулоқ туманида яшовчи фахрий

журналист.

 

Суратда: профилакторий-санаторий бош шифокори Каримахон Муҳиддинова (ўртада) катта ҳамшира Шаҳлохон Раҳматова (чапда) ва муолажа ҳамшираси Феруза Охуновалар беморнинг касаллик тарихи варақаси билан танишишмоқда.