Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 505-сонли буйруғига мувофиқ Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соғлиқни сақлаш тизимида фидокорона ва фаол меҳнат қилиб келаётган ходимлар тақдирланган эди. Вилоят соғлиқни сақлаш бош­қармасида ана шу мукофотларни топшириш маросими ўтказилди.

Бошқарма бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Солижон Мўминов Наманган вилояти ногиронлиги бўлган шахсларни реа­билитация қилиш ва протезлаш маркази врач-терапевти Шуҳратжон Мамаджонов ва ВССБ бош мутахассиси Назиржон Давлатовларга "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишонини тантанали равишда топширди.

Шунингдек, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази йирингли жарроҳлик бўлими мудири Комилжон Якубжонов, РШТЁИМ Наманган филиали директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Ҳамидулло Устабоев, Наманган тумани тиббиёт бирлашмаси бош ҳамшираси Санобар Қодирова, Учқўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси туғруқ комплекси дояси Санобар Аҳмедова ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси даволаш-профилактика ёрдамини ташкил этиш бўлими статисти Лола Улуғбоевалар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Фаҳрий ёрлиқларига сазовор бўлдилар.