Сайловнинг шаффофлигини, ахборотнинг аниқлиги ва ошкоралигини таъминлашда ОАВ вакилларининг ўрни катта.

Жорий йилнинг 30 ноябрь куни Наманган вилоят сайлов комиссияси халқаро матбуот марказида журналистлар учун семинар ташкилланди. Унда аккредитациядан ўтган яна бир гуруҳ журналистларга гувоҳномалар тақдим этилди.

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси қарори билан босма, интернет, теле ва радио журналистларининг 64 нафари, шунингдек, 6 нафар блогерлар аккредитациядан ўтказилди.

Семинарга вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Раҳимжон Ирисов раислик қилди. Сайлов тарғиботи ва ташвиқоти доирасидаги ишлар тўғрисида матбуот маркази аъзоси Улуғбек Рўзиматов тушунча берди. Журналистлар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан фикр алмашдилар.