Саломатлик тадбирлари Наманган шаҳридаги олий ўқув юртлари, 1, 33-сонли мактаблар ва бир қатор касб-ҳунар коллежларида ўтказилиб, шифокор мутахассислар томонидан қизиқарли маърузалар ўқилди. Видеофильмлар намойиш этилиб, буклетлар тарқатилди. Касалликнинг келиб чиқиш сабаблари, олдини олиш бўйича кенг маълумотлар берилди.

Диспансер бош шифокори А. Раҳматуллаев, ўринбосари И. Воситов, мутахассислар Ҳ. Шоматов, С. Валиева, Д. Абдуллаева, РС ва ТСИ вилоят филиали ходимлари иштирокидаги учрашувларда саволларга жавоблар қайтарилди.

М. РУСТАМОВ.