Наманган шаҳридаги 48-мактабда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунга атаб тантанали тадбир ташкилланди. Уни 1 «Б», 3 «Г» ва 4 «В» синф раҳбарлари Г. Толстўх, Т. Колесникова, А. Кабировалар уюштиришди.
Ўқувчилар Бош қомусимиз ҳақида маълумотлар бердилар ҳамда шеърлар ўқишди. Шунингдек, саҳна кўринишлари ва ижро этилган қўшиқларда Ватандан фахрланиш, ҳуқуқий саводхонликни улуғлаш туйғулари ифодаланди. Тадбир барчада бой таассуротлар қолдирди.
Суратда: адабий композиция пайти.