Вилоят адлия бошқармаси мажлислар залида яқинда матбуот анжумани ташкилланди.
Вилоят адлия бошқармасининг биринчи ўринбосари А. Дадаханов, бўлим бошлиғи Б. Ҳасановлар журналистларга 2014 йилда фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар, кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан олиб борилган ишлар ва жорий йилдаги муҳим вазифалар юзасидан батафсил маълумот бердилар.
Тадбирда адлия бошқармаси ва унинг тизимига кирувчи идоралар масъул ходимлари томонидан тайёрланаётган материалларнинг сифат ва мазмундорлигини янада ошириш, бу борадаги чиқишларни такомиллаштириш масалалари юзасидан фикрлашиб олинди.
Манзура ЭРГАШЕВА.