Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг вилоятдаги Назорат инспекциясининг 2014 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи тингланди. Бу ҳақда мазкур инспекция бошлиғи Неъматилла Қирғизбоев маъруза қилди. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали директори Азиз Эрметовнинг "Шошилинч тиббий ёрдам тизими томонидан аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам ҳолати таҳлили натижалари" ҳақидаги маърузаси ҳам эшитилди.
Тиббиёт ҳайъати йиғилишида шунингдек, "Бошқарма тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларининг ўтган йилги молия-хўжалик фаолияти якуни ва 2015 йилга мўлжалланган истиқболли йўналишлари тўғрисида"ги ва ваколат доирасидаги бошқа масалалар ҳам кўрилди.