Гуллар ўлкаси - Наманган яна дунё нигоҳида. Жорий йилнинг 13-14 сентябрь кунлари Наманган шаҳрида "ХХI асрда тиббиёт ва фармацевтикани ривожлантиришда инвестиция ва инновацияларнинг роли" мавзуига бағишланган Халқаро форум ўтказилади.
Халқаро форумга қатор давлатларнинг элчилари, хориждаги кўплаб сармоядорлар, соғлиқни сақлаш ва фармацевтиканинг таниқли мутахассислари таклиф қилинади. Кардиология, эндокринология, хирургия ва фармацевтика йўналишларига оид илмий анжуманлар ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур форум тафсилотларини 15 дан зиёд мамлакатлардаги оммавий ахборот воситаларида ёритилиши кўзда тутилмоқда.
Истиқболли лойиҳалар бўйича инвестиция киритиш, янгидан янги инновацияларни амалиётга татбиқ этиш,тиббиётда замонавий лойиҳаларни қўллаш, фармацевтика саноатини тараққий эттириш форумнинг бош мақсадидир.