Биласизми, азиз опа-сингиллар, ер юзида ҳар йили бир миллиондан ортиқ кўкрак бези саратони билан оғриган бемор рўйхатга олинади. Бу хавфли касаллик қанчадан-қанча инсонларнинг умрига зомин бўлмоқда.

Хасталикнинг олдини олиш уни даволашдан кўра минг бор осон. Вилоятимизда бу борада эзгу ишлар қилинмоқда. Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази вилоят филиали (собиқ онкология диспансери) да 40 ёшдан 60 ёшгача бўлган аёллар энг замонавий маммография аппарати ёрдамида тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

Маммография - кўкрак бези саратони ва ўсмаларни аниқлашда ғоят қулай усулдир. Тиббий кўрикка келинг ва соғлиғингиздан хотиржам бўлинг!

Манзил: Наманган шаҳри, "Оромгоҳ" даҳаси, Афросиёб кўчаси,12-уй.

Мурожаат учун телефон: 69 237-06-38.