Жаҳон стандартларига жавоб берадиган соғлиқни сақлаш инфратузилмасини яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси ва Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ўртасида фаол ҳамкорлик олиб борилмоқда. Ушбу мақсадда 2019 йил 17 май куни ҳамкорлик фаолияти ҳақида меморандум имзоланди. Инновацион усул ва технологияларни жорий этиш ҳисобига Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга қаратилган ҳамкорлик доирасида меморандум қатнашчилари орасида ташкилий-ҳуқуқий асослари яратилмоқда.

Инновацион соғлиқни сақлашни шакллантириш ва ривожлантириш жараёнини жадаллаштириш мақсадида қонунчиликни мувофиқлаштириш бўйича чоралар кўриш назарда тутилган. Томонлар ўртасида илғор халқаро стандартлар ва жаҳондаги энг яҳши амалиётни ҳисобга олган ҳолда соғлиқни сақлашни бошқариш инновацион модулини жорий этишни назарда тутувчи соғлиқни сақлашни ривожлантириш стратегиясини белгилаш бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқиш режалаштирилди.

Тиббиёт соҳасидаги инновациялар ҳақида фуқароларни тиббий-ҳуқуқий билим даражасини ошириш парламент ва Миллий палатанинг ҳамкорлигининг муҳим йўналиши бўлиб қолади.

Парламент қуйи палатасида Инновацион ривожланиш, ахборот сиё­сати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан "Қонунчиликка соғлиқни сақлаш тизимига инновацион технологиялар жорий қилинишини рағбатлантиришга қаратилган қоидаларни киритиш" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида соғлиқни сақлаш соҳасида сифатли тиббий хизмат кўрсатишда самарали ахборот-коммуникация технологиялари ва замонавий инновацион механизмларни қўллаш зарурияти таъкидлаб ўтилди.

Тадбирда иштирокчилар томонидан амалдаги қонунчиликда соғ­лиқни сақлаш тизимига замонавий инновацион технологияларни кенг жорий қилинишини рағбатлантиришни қўллаб-қувватлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича бир қатор таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Муҳаббат ДАДАБОЕВА,

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси

Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси мутахассиси.